Покистондаги портлашда ҳукумат қўшинлари ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида содир этилган портлашда ҳукуматнинг саккиз аскари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, худкуш шахс ўз машинасини Вана шаҳри яқинидаги ҳарбий пост олдида портлатиб юборган. Бу минтақа Ал-Қоида ва Толибон жангариларининг истеҳкомларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Покистон ҳукумати жангариларга қарши кураш учун бу ерга минглаб ҳарбийларни ташлаган.