Ироқ чегара назоратини кучайтирмоқда

АҚШ ҳарбий вертолётларининг Сурия ҳудудига уюштирган ҳаво ҳужуми ортидан Ироқ ҳукумати қўшни давлат билан чегара назоратини кучайтирди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби генерал Абдул Карим Ҳалафга кўра, жангариларнинг қўшни мамлакатдан Ироқ ҳудудига ўтиши мумкин бўлган жойларга қўшимча кучлар ташланган.

Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Сурия ҳудудига қилган ҳужуми Вашингтон ва Дамашқ ўртасидаги шундоқ ҳам совуқ муносабатларни янада таранглаштирди.

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари Сурияни ўз ҳудуди орқали хорижлик жангариларнинг Ироққа ўтишига тўсқинлик қилмаётганликда айблаб келади.