АҚШ президентлик сайловига икки кун қолди, кампания давом этмоқда

4 ноябрга белгиланган президентлик сайлови олдидан АҚШ президентлигига номзодлар - демократ Барак Обама ва республикачи Жон МакКейн сайловчилар билан сўнгги учрашувларни ўтказмоқда.

Демократ Барак Обама Невада, Колорадо ва Миссури штатларида ўз тарафдорлари билан учрашувларни ўтказмоқда. Республикачи Жон МакКейн эса сайловолди кампаниясининг сўнгги кунларини Виржиния ва Пенсильвания штатларида ўтказадиган бўлди.

Айни пайтда, АҚШда ўтказилган сўров натижаларига кўра, демократ номзод Обама президентлик пойгасида республикачи рақиби МакКейндан устунликни сақлаб қолмоқда.