Илҳом Алиев ва Серж Саркисян келишиб олди

Озарбайжон ва Арманистон етакчилари Тоғли Қорабоғ атрофидаги келишмовчиликларни бартараф этиш уринишларини жадаллаштиришга келишиб олди.

Бу ҳақдаги келишув 2 ноябр куни Москвада Россия, Арманистон ва Озарбайжон президентлари биргаликда ўтказган музокаралардан сўнг имзоланди.

Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўз ҳукуматлари ушбу можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш учун музокаралар ўтказишга тайёр эканини баён қилдилар.

Озарбайжоннинг асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ минтақаси 1990 йиллар бошида Бокудан ажраб чиққанини эълон қилганидан кейин бошланган можарода 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.