Хитой Тайван билан алоқаларни йўлга қўймоқда

Хитой ва Тайван ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид бир қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

Қарийиб 60 йиллик танаффусдан сўнг Хитой ва Тайван расмийлари икки давлат ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйиш, почта хизматини қайта тиклаш ҳамда юк кемаларининг Тайван бўғозига киритилишига тўсқинлик қилмасликка келишиб олдилар. Томонлар, шунингдек, Хитой озиқ-овқат маҳсулотлари борасида билдирилаётган ташвишлар юзасидан фикр алмашишга ҳам келишиб олдилар.

1949 йили Хитой халқ революциясида мағлуб этилган миллатчи қўшинлар таъқибдан қочиб Тайванда ўрнашиб олган эди.

Хитой ҳукумати Тайван оролини ўз ҳудуди ҳисоблаб, бу ерда қайта назорат ўрнатиш учун куч ишлатишга ҳам тайёр эканини билдириб келмоқда.