АҚШ ҳарбийлари маълумотлар юзасидан текширув ўтказмоқда

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги халқаро кучларнинг ҳаво зарбасида тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганига оид маълумотлар юзасидан текширув ўтказаётганини эълон қилди.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг билдиришича, воқеа Қандаҳор вилоятининг жанубий туманларидан бирида рўй берган.

Қўшимча маълумотларни ошкор қилмаган Ҳомид Карзай халқаро кучларни тинч аҳоли вакилларига талофот етказишни бас қилишга чақирди.

Афғонистон раҳбари, шунингдек, АҚШнинг янги сайланган президентини Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиши олдини олиши учун бор имкониятларни ишга солишга чақирди.