АҚШ ҳарбийлари тўйга ҳужумни тафтиш қилмоқда


АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар борасидаги иддаоларни тергов қилишга киришди.

Душанба куни кечқурун АҚШ ҳарбий учқичлари Қандаҳор вилоятида ўтказган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 37 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Айтилишича, АҚШ авиацияси Шоҳ Вали минтақасида ўтказилган никоҳ тўйи маросимига йиғилганларни нишонга олган.

Президент Ҳомид Карзай халқаро кучларни тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатишга чақирди.