Руминия ва Болгария ҳарбийлари Ироқдан чиқади


Руминия мудофаа вазири Теодор Мелескану жорий йил якунига қадар руминиялик 500 ҳарбий Ироқдан ортга қайтарилишини маълум қилди.

Теодор Мелесканунинг билдиришича, айни пайтда Ироқда оз сонли ҳарбий контингент қолади ва улар асосан маҳаллий ҳукуматга кўмаклашиш билан машғул бўлади.

Шу куннинг ўзида Болгария мудофаа вазирлиги ҳам жорий йил якунига қадар мамлкатнинг 155 нафар ҳарбийси Ироқ ҳудудини тарк этажагини эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот котибига кўра¸ Болгария ҳукумати Ироқдаги ҳарбийлар мандати январ ойида тугагандан сўнг уни узайтиришни режалаштирмаётир.