Жаҳон иқтисодида ялпи пастлаш бошланмоқда

Глобал иқтисодий ўсиш суръати тезлик билан пасаймоқда.

Халқаро валюта жамғармаси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, келаси йили дунё етакчи давлатларидаги иқтисодий ўсиш сураъти 0.3 фоизга пасаяди.

Дунё иқтисодиётининг ялпи пасайиши сўнгги бор Иккинчи жаҳон урушидан кейин кузатилган.

Халқаро валюта жамғармасининг башорат қилишича, келаси йили иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари Британияда 1.3 фоизга, Германияда 0.8 фоизга, АҚШ ва Испанияда эса 0.7 фоизга қисқариб кетади.

Халқаро валюта жамғармаси Хитойдаги иқтисодий ўсиш суръатининг 8.5 фоиздан, Ҳиндистонда 6.3¸ Россияда эса 3.5 фоиздан ошмаслигини башорат қилмоқда.