Конгодаги ҳарбий можарога ечим изланмоқда

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва Африка давлатлари етакчилари Конго шарқидаги сўнгги воқелар ривожини муҳокама қилиш мақсадида Кения пойтахти Найробига тўпландилар.

Ўтган ой якунида Конго шарқида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида шиддатли жанглар бошланиб кетган эди. Ўзаро ўт очишни тўхтатиш битими эришилганига қарамай тўқнашувлар шу кунгача давом этмоқда.

Қарийиб 10 йилдан буён Конго шарқида давом этаётган ҳарбий можаро оқибатида беш ярим миллион фуқаро нобуд бўлди, бир миллиондан зиёди ўз турар жойларини тарк этишга мажбур қолди.

Ўтган ҳафтада ЕИ ва АҚШ расмийлари Конгодаги ҳарбий можарони музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканларини маълум қилган эдилар.