Саакашвилига қарши норозилик намойиши ўтмоқда

Грузия пойтахти Тбилисида мамлакат президенти Михаил Саакашвили сиёсатига қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Бу август ойида Россия билан бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Тбилисида ўтказилаётган илк норозилик намойишидир.

Мухолифатчиларнинг ўтган йилги намойиши Грузия ҳукумат кучлари томонидан тарқатиб юборилган эди.

Ўн мингга яқин фуқаро қатнашган бугунги намойиш иштирокчилари мамлакатда муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилиши ва оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик берилишини талаб қилдилар.