Бағдодда "Ал-Қоида" етакчиларидан бир ўлдирилди

Ироқда “Ал-Қоида” ҳаракатининг таниқли аъзоларидан бири Абу Ғазвон ўлдирилди.

АҚШ қўшинларининг баёнотида айтилишича, Абу Ғазвон 6 ноябр куни Бағдод шимолида амалга оширилган ҳарбий амалиётлар чоғида маҳв қилинган.

Баёнотга кўра, Абу Ғазвон “Ал-Қоида” ҳаракатини молиялаштиришда ҳамда ёш болаларни жангарилар сафига жалб қилишда гумон қилинган.