Эронда Аҳмадийнажодни танқид қилган журнал ёпилди

Эрон расмийлари президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни тез-тез танқид қилиб турадиган журнални ёпгани хабар қилинмоқда.

Эроннинг Матбуотни назорат қилиш кенгаши ислоҳотларни тарғиб этувчи “Шаҳарманде имрўз” ҳафтаномасига нашр фаолияти тугатилишига оид расмий мактубни юборгани ҳақида “Каргозаран” газетаси хабар қилди.

Хабарда айтилишча, журналнинг ёпилишига ундаги мақолалар “таҳририят ўз зиммасига олган мажбуриятларга мос келмагани” сабаб бўлган. “Каргозаран” газетасидаги хабарда бошқа тафсилотлар келтирилмаган.