Покистон армияси ҳужумида 13 жангари ўлдирилди

Покистон расмийларига кўра, ҳукумат қўшинларининг Афғонистон билан чегарадош ҳудудлардаги Толибон истеҳкомларига уюштирган ҳаво ҳужумида камида 13 жангари ўлдирилган.

Ҳарбий учқичлар Бажаур туманидаги Дамадола, Ҳаркаи ва Сипраи қишлоқларига зарба берган. Бу ҳудудлар кейинги уч ойда Покистон кучлари билан Толибон ва Ал-Қоида жангарилари ўртасидаги жангларнинг майдонига айланган.

Афғонистондан қочган жангарилар Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларидан паноҳ топган.

Айни пайтда Покистоннинг Балужистон вилоятида амалга оширилган портлашда бир одам ҳалок бўлгани ва беш киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.