Яқин Шарқ тинчлик музокаралари давом этадиган бўлди

Исроил ва Фаластин расмийлари йилнинг охиригача тинчлик келишуви имзоланишига оид уринишлар самарасиз якунланиши аниқ бўлиб қолганига қарамасдан, бу борадаги музокараларни давом эттириш ниятида эканини баён қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бу ҳақда Мисрда Яқин Шарқ тинчлик музокаралари бўйича Квартет гуруҳи вакиллари билан учрашувдан кейин маълум қилди.

Квартет гуруҳига Европа Иттифоқи, Россия, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Қўшма Шататлар музокарачилари киради.

Оқ уй жорий ҳафта бошида АҚШ Президенти Жорж Буш ўзининг муддати якунига қадар Яқин Шарқ тинчлик келишувига эришиш мақсадини амалга ошира олмаслигини эътироф этди.