Бакиев ўзини яхши ҳис қилмоқда

Октябр ойидан буён Германияда даволанаётган Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ўз юртига қайтмоқда.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Медет Садирқулов маълум қилди. Садирқуловнинг билдиришича, Бакиев ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда ҳамда 20 ноябга қадар Қирғизистонга қайтишни режалаштирмоқда.

Қирғизистон раҳбари октябр ойининг бошида бўғин ва кемирчак билан боғлиқ муаммолар ташхиси билан Германия клиникаларидан бирига ётқизилган эди.