Карзай АҚШ ҳарбийларини танқид қилди

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай Хўст вилоятида хусусий қўриқчилик ширкатининг 14 нафар ходимини ўлдиргани учун АҚШ ҳарбийларини кескин танқид қилди.

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги ушбу вилоятда рўй берган отишмада ўндан зиёд жангари ўлдирилганини эълон қилган эди. Бироқ Кобулда чиқиш қилган Афғонистон президенти ўлдирилган шахсларнинг барчаси Хўст вилоятидаги қурилиш ширкати қўриқчилари эканини маълум қилди. Карзайнинг билдиришича, бу каби ҳаракатлар фуқароларнинг ҳукумат сиёсатидан норози бўлишига сабабчи бўлади.

Айни пайтда¸ Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганини маълум қилди.