Ғазога ҳозирча ёнилғи етказилмайди

Исроил ҳукумати Ғазо минтақасига ёнилғи етказиб беришни тўхтатиб туришни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазирлиги вакили билдирди.


Ғазога ёнилғи етказиш ўтган ҳафтада, фаластинликлар амалга оширган ракета ҳужумларига жавобан тўхтатилган эди.

Аввалроқ Исроил томони агар ракета ҳужумлари такрорланмаса ёнилғи етказиш қайта тикланиши тўғрисида баёнот берган эди.

Ғазо минтақасини электр қуввати билан таъминлайдиган электростанция Исроилдан келтириладиган ёнилғида ишлайди.