Динлараро мулоқот мавзуи БМТ кун тартибида

12-13 ноябр кунлари БМТ бош қароргоҳида динлараро мулоқотни кенгайтириш мавзуида халқаро анжуман иш бошлайди.

Ушбу анжуманда 17 давлат раҳбари, жумладан, АҚШ президенти Жорж Буш ҳамда Исроил ва Фаластин етакчилари иштирок этадилар.

Динлараро мулоқотни кенгайтириш ва динлар ўртасида мавжуд тушунмовчиликларни бартараф этиш масалалари БМТ бош ассамблеясида ўтказиладиган анжуманнинг диққат марказида бўлади.

Ўтган ҳафта Ватиканда католик ва мусулмон дини уламоларининг уч кунлик форуми бўлиб ўтган эди. Мазкур форум давомида уламолар икки дин ўртасидаги ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.