АҚШ ва Россия дипломатлари учрашди

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Вильям Бернс Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди.

Хабарларга кўра, музокаралар чоғида АҚШ-Россия алоқалари, Москва билан Тбилиси ўртасидаги ҳарбий можаро оқибатлари, АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими жойлаштириш режаси ҳамда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинган.

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Вильям Бернснинг Москва сафари Россия-Грузия можароси юз берганидан буён шу мақомдаги АҚШ вакилининг Москвага қилаётган биринчи ташрифидир.