Конгода зўравонликлар кўлами кенгаймоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши Конго демократик республикасига қўшимча тинчликпарвар кучлар юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.

Конгода ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида давом этаётган тўқнашувлар оқибатида асосан тинч аҳоли вакиллари жабр кўрмоқда.

БМТ тинчликпарвар кучлари миссияси раҳбари Алаин Ле Рой сешанба куни қилган чиқишида ортга чекинаётган Конго ҳукумат кучлари ўз йўлида тинч аҳоли вакилларига қарши жиноятлар, жумладан, босқинчилик ва зўравонликлар содир этаётганини маълум қилди.