Туркия Ғарб ва Эрон ўртасида кўприк бўлмоқчи

Туркия АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама маъмурияти ва Эрон ўртасидаги музокараларга воситачилик қилишга тайёр.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Ражаб Тойииб Эрдўғон “New York Times” нашрига берган интервьюси чоғида маълум қилди.

Туркия ҳукумати Эрон ядровий дастури юзасидан ўтказилаётган олти томонлама музокараларда иштирок этиб келмоқда.

Айни пайтда¸ Ғарб мамлакатлари ҳамда Эрон билан алоқалари яхши бўлган Туркия ўзининг ушбу музокараларда томонларни муросага келтира олишига ишонч билдирмоқда.