Эрон янги рекетани синовдан ўтказди

Эрон Исроилдаги нишонларни нишонга олиш симкони эга бўлган янги ракетасини синовдан ўтказди.

Эрон мудофаа вазири Мустафо Муҳаммад Нажарга кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган ушбу ракеталар катта имкониятларга эга ҳамда бу ракеталар фақат Эрон ҳимояси учун мўлжалланган.

Мутахассисларнинг билдиришича, ушбу ракета 2 минг кмгача бўлган масофадаги нишонни ура олади.

Мазкур воқеадан бир кун аввал айрим оммавий ахборот воситалари Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси Ироқ чегарасига яқин ҳудудда янги ракета синови ўтказгани тўғрисида хабар тарқатган эди.