АҚШ ҳукумати қарорини ўзгартирди

АҚШ ҳукумати мамлакат молия тизимига ёрдам тариқасида 700 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги дастлабки қарорини ўзгартирди.

Бу ҳақда Вашингтонда баёнот берган АҚШ молия вазири Henry Paulsonга кўра, ажратилажак пулга, аввал режалаштрилганидек, ипотека кредитларини қайтариб олиш имкони бўлмаган банкларни эмас, балки акциялари ўз қимматини сақлаб қола олган банклар сотиб олинади. Мақсад, вазирнинг айтишича, кредитлар билан таъминлаш жараёнини изга солишдир.

Давлатнинг молиявий ёрдамини Америкадаги 2 мингдан зиёд банк олиши мумкин.