Конгресс машинасозларга ёрдам ажратади

АҚШ Конгрессида мамлакат машинасозлик саноатига шошилинч ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи уч етакчи ширкатга 25 миллиард доллардан ажратиш назарда тутилмоқда. Бунинг эвазига компаниялар устидан назорат қисман давлат қўлига ўтади.

Намоёндалар палатаси Nancy Pelosi ва Сенатдаги кўпчилик етакчиси Harry Reid қонун лойиҳасининг тезроқ маъқулланишига умид билдирдилар.