ЕИ ëнилғи хавфсизлигини оширмоқчи

Европа Комиссияси ЕИнинг Россия газига бўлган қарамлигини камайтириш мақсадида ëнилғи таъминоти хавфсизлигига оид янги режасини очиқлади.

Бу режа 2009 йил давомида Болтиқбўйи давлатларини ҳам ЕИ ёнилғи инфратузулмасига қўшишни назарда тутади.

Шунингдек, мазкур режага мувофиқ Каспий денгизи ва Яқин Шарқ минтақаси газини Россияни четлаб ўтувчи қувурлар орқали Европа давлатларига олиб келиш лойиҳаларига устивор аҳамият берилган.