АҚШ ўз режасидан қайтмайди

Пентагон раҳбари Роберт Гейтс АҚШ нинг Марказий Европада мудофаа тизими яратиш режасига нисбатан Россия кўрсатаëтган босимнинг самарасизлигини билдирди.

Ўтган ҳафта Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими жойлаштириш режасига жавобан расмий Москва Калининград вилоятида ракета комплекси ўрнатишини эълон қилган эди.

Таллинда чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазири Россия қарорини ноўрин ва англашмовчилик дея атади.

Шунингдек, Роберт Гейтс расмий Вашингтон Эстонияда кибернетик хуружларга қарши тадқиқот маркази ташкил этилишига ҳомийлик қилишини маълум қилди.

Эстония ҳукуматининг интернет тармоқлари 2007 йилда уюштирилган кибер ҳужумлардан жиддий зарар кўрган эди.