Швеция Афғонистонга яна ҳарбий юборади

Швеция Афғонистонга 100дан зиёд ҳарбий юборишини маълум қилди.

Шунингдек, Швеция ҳукумати Афғонистонга кўрсатилаётган иқтисодий ёрдам ҳажмини йилига 25 миллион долларга оширишини билдирди.

Швеция НАТОга аъзо бўлмаган бўлсада, швециялик ҳарбийлар Афғонистонда халқаро кучлар сафида жангариларга қарши кураш олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, ҳозирда Швециянинг 400га яқин ҳарбийси Афғонистонда хизмат қилмоқда.