Сайловда давомат таъминланиши шарт

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Қарриев маҳаллий сайлов комиссиялари раҳбарларига парламент сайловида овоз беришга сайловчиларнинг камида 95 фоизлик давоматини таъминлашни буюрди.

Туркманистоннинг бир палатали парламентига сайлов 14 декабрь куни ўтказилади.

Шу кунларда сайловолди кампанияси давом этаяпти ва депутатликка номзодларнинг кўпчилиги президент Бердимуҳаммедовга содиқлигини намойиш қилишга уринаяпти.

Туркманистонда фақат битта партия расмий қайддан ўтказилган.