Жорж Буш эътиқод эркинлиги ҳақида

АҚШ президенти Жорж Буш динлараро мулоқот масалалари муҳокамасига бағишлаб Нью-Йоркда ўтказилаётган икки кунлик анжуманда қилган чиқиши чоғида диний эътиқод эркинлиги соғлом жамиятнинг асоси, деган фикрни билдирди.

- Эътиқод эркинлиги соғлом ва некбин жамиятнинг тамалидир. Биз диний диссидентлар ҳамда яшаб турган мамлакатида дини олқишланмаслигига қарамай, эътиқодида собит бўлганларнинг ёнини олишдан чўчимаймиз. Эътиқод эркинлигини таъминлашнинг энг яхши йўли демократия ривожи учун ҳисса қўшишдир, - деди Жорж Буш.

Нью-Йоркда ўтаётган диний анжуман Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳнинг ташаббуси билан БМТ томонидан уюштирилди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Саудия Арабистони расмийларини мусулмон бўлмаганларни камситишда айблаб келади.