Давлат думаси президент ваколатини узайтирди

Россия Давлат думаси Россия президенти ваколатини тўрт йилдан олти йилга ўзайтиришга оид Дмитрий Медведев томонидан тақдим этилган қонун лойҳасини қўллаб-қувватлади.

Хабарларга кўра, Давлат думаси депутатларидан 388 нафари ушбу қонун учун овоз берган, 58 депутат эса унга қарши чиққан.

Расмийларнинг таъкидича, бу ўзгартишлар жорий президент Дмитрий Медведев ваколатига таъсир этмайди.