Евроҳудуд иқтисоди чўкмоқда

Евроҳудудидаги давлатлар иқтисоди таназзулга юз тутмоқда, - дейилади ЕИнинг 14 ноябр куни эълон қилинган ҳисоботида.

Унда айтилишича, евроҳудудидаги барча 15 давлатда ялпи ички миллий маҳсулот миқдори 0.2 фоизга тушиб кетган.

13 ноябр куни етакчи халқаро иқтисодий ташкилотлар ҳам жаҳоннинг ривожланган давлатларида таназзул бошлангани ва ушбу жараëннинг келаси йил ҳам давом этиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирдилар.