Ас-Садр америкаликларни огоҳлантирди

Ироқ шиаларининг радикал диний уламоси Муқтадо ас-Садр агар АҚШ қўшинлари мамлакат ҳудудини тарк этмаса, уларга қарши қайтадан ҳужумлар уюштирилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ас-Садрнинг мазкур баёноти Бағдоднинг Сард шаҳарчасидаги масжидлардан бирида жума намози чоғида ўқиб эшиттирилди.

Бироқ ушбу баёнотда америкалик ҳарбийларнинг Ироқни айнан қачон тарк этиши ҳамда амалга оширилиши мумкин бўлган хуружлар борасида ҳеч нарса дейилмаган.

Айни пайтда Муқтадо ас-Садр Бағдод ҳукуматининг Вашингтон билан америкалик ҳарбийларни мамлакат ҳудудида олиб қолиш шарт-шароитлари хусусида ўтказаëтган музокараларига ҳам қарши чиқмоқда.