Эрон ядровий дастури кун тартибида

ЕИ ташқи алоқалар мутасадисси Хавьер Солана Эрон ядровий дастури юзасидан бораëтган халқаро музокараларнинг давом этиши мумкинлигини маълум қилди.

Хавьер Солананинг таъкидича, расмий Теҳрон билан қилинган ҳар қандай мулоқот келажакда мунозарали масалаларни ҳал этиш учун мустаҳкам пойдевор яратади.


ЕИ ташқи алоқалар мутасадиссининг мазкур баёноти БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси расмийларининг Эрон ядровий дастури юзасидан ўтказган мажлисидан сўнг янгради.

Ғарб оммавий ахборот воситаларига кўра, ҳозирга қадар Теҳрон ядровий дастури юзасидан ўтказилаётган музокараларда олдинга силжиш кузатилмаган.