Туркманбоши Германияга сафар қилди

Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Ўтказилган музокаралардан сўнг Германия канцлери икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқара олмаяпти, деган фикрни билдирди.

Хабарларга кўра¸ учрашув чоғида Бердимуҳаммедов Туркманистонда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш борасида Германияни ҳамкорлик қилишга чорлаган.

Шунингдек, Туркманистон раҳбари икки давлат ўртасида савдо алоқаларининг янада ривожланишига ишонч ҳам билдирган.