Аббос Олмерт билан учрашади

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос душанба куни Исроилнинг истеъфога чиқаётган бош вазири Эхуд Олмерт билан учрашади.

Ҳар икки раҳбар беш ойлик сулҳдан кейин Ғазода Хамас гуруҳи ва Исроил ҳарбийлари ўртасида юзага келган зўравонлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама этишади.