ЕИ кузатувчилари Абхазияда ҳужумга учради

“Ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги шартнома бажарилишини назорат қилаётган Европа Иттифоқи миссияси кузатувчилари Грузиянинг исёнкор Абхазия ўлкаси яқинида ҳужумга учради.

Европа Иттифоқининг кузатувчилар миссияси чиқарган баёнотда миссия вакиллари Абхазия чегараси яқинида грузиялик полиция ходими отиб ўлдирилгани воқеасини ўрганаётган пайтда улар ўққа тутилган.

Мазкур ҳужумни “қабул қилиб бўлмас” деб атаган Европа Иттифоқи миссияси Абхазия раҳбариятини воқеани ўрганиб чиқишга чақирди. Хабарларга кўра, ҳужумдан ҳеч кимга зарар етмаган.