Хитой Афғонистонга ҳарбий жўнатмайди

Хитой Афғонистондаги халқаро кучлар сафига ўз ҳарбийларини жўнатишни режаламаяпти.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили айтганига асосланиб давлатга қарашли ахборот воситалари шуни маълум қилди.

Британия бош вазири Гордон Браун ўтган ҳафта Нью-Йоркда Хитой Афғонистонга ўз ҳарбийларини жўнатиши мумкинлигини гапирган эди.