Россияда ирқчилик кучаймоқда

Жорий йил давомида Россияда миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумлар оқибатида 114 киши нобуд бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Броднинг «Интерфакс» ахборот агентлигига айтишича, январ ойидан бошлаб Россия ҳудудида славян бўлмаган фуқароларга камида 260 маротаба ҳужум қилинган.

Энг кўп ҳужумлар Москва, Санкт Петербург, Воронеж ва Свердловск вилоятларида содир этилган.

Кўп ҳолларда марказий осиëликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари тақирбошлар қурбонига айланмоқда.

Маълум бўлишича, Россияда миллий нафрат асосида содир этилган оғир жиноятлар учун жорий йил давомида 170 зиёд шахс жазога тортилган.