Россия-Грузия можаросидан халқ азобда

Халқаро Амнистия ташкилоти Грузия ва айирмачи Жанубий Осетия ўлкаси чегарасида қонунсизлик ҳукм сураётгани боис 24 мингдан ортиқ одам ўз уйига қайта олмаётганини билдирди.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё дастури раҳбари Никола Даркворс ўтган ҳафталар давомида бу минтақада ўғирлик, отишма, портлаш ва одам ўғирлаш ҳодисалари содир бўлгани хабар қилинганини айтди.

Халқаро Амнистия ташкилотининг билдиришича, август ойидаги ҳарбий можаро давомида ҳар икки томон ҳам халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда поймол қилган.