Афғонистонда янги тўқнашувлар бормоқда

Афғонистон расмийларига кўра, Толибон жангарилари билан рўй берган тўқнашувларда ҳукумат кучларининг олти аскари нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, жангарилар билан тўқнашувлар Фарроҳ вилоятида рўй берган. Ушбу жангда яна беш аскар тан жароҳати олган.

Ҳукумат қўшинларига ёрдамга етиб келган халқаро кучлар беш жангарини отиб ўлдирган.

Айни пайтда¸ АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари ҳам мазкур вилоятда амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида толибоннинг беш жангариси ўлдирилганини маълум қилди.