БМТ Исроил ва Фаластинни муросага чақирди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроил Бош вазири Эхуд Олмертга Ғазо Секторида гуманитар вазият ёмонлашаётганидан чуқур хавотир билдирди.

Бан Исроилни БМТ ёрдам кўрсатувчи ходимлари Ғазога киришига рухсат бериш чақирди. Фаластинликларнинг ракета ҳужумига жавобан Исроил 4 ноябр куни Ғазога кириш ва чиқишни тўхтатиб қўйган.

Айни пайтда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллей Исроилни Ғазо секторини қамал қилишни тўхтатишга чақирди. Пиллей Ғазонинг блокада қилиниши гуманитар қонунга зид экани, чунки у фаластинликларни озиқ-овқат, тиббий дорилар, ёнилғи ва электр каби оддий нарсалардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилаётганини айтди. БМТ расмийси фаластинликларни Исроил ҳудудига ракета отишни тўхтатишга, айни пайтда Исроил ҳарбийларини Хамас назоратидаги Ғазога бостириб киришни тўхтатишга чақирди.