Курд жангарилари кун тартибида

АҚШ, Ироқ ва Туркия расмийлари бугун Бағдодда курд айирмачиларига қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Курдистон ишчилар партияси жангарилари Ироқ шимолидан Туркияга ҳужум қилиш учун база сифатида фойдаланиб келмоқда.

Туркия ҳукумати¸ ўз навбатида¸ сўнгги бир неча ой давомида Ироқ ҳудудида беркинаётган жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Вашингтон ва Бағдод Курдистон ишчилар партиясини терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхатига киритган бўлса-да, Туркиянинг чегарадан ўтиб кенг кўламли амалиётлар ўтказиши Ироқ шимолидаги вазиятни издан чиқариши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириб келмоқда.