Завоҳирий Обамани танқид қилди

Ал-Қоида етакчиларидан бири Айман ал-Завоҳирий АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обаманинг Исроилни қўллаб-қувватловчи баëнотларини кескин танқид қилди.

Ал-Завоҳирийга тегишли экани айтилаётган аудио мурожаатда Ал-Қоида етакчиси агар Барак Обама Жорж Буш сиёсатини давом эттирса¸ шак шубҳасиз¸ муваффақиятсизликка учраши айтилади.

Шунингдек мурожаатда Обама Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш режаси иш бермаслигидан ҳам огоҳлантирилади.