Буш Медведев билан учрашиши мумкин

АҚШ президенти Жорж Буш шу ҳафта охирида Перуда ўтказиладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форумида Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиши мумкин.

Оқ Уй матбуот вакили Гордон Жондроуга кўра, икки давлат раҳбарлари учрашувида глобал молиявий бўҳрон, Грузиядаги вазият ҳамда АҚШ ракета ҳужумида мудофаа тизимининг бир қисмини Шарқий Европага жойлаштириш режаси каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.