2025 йилда дунё кўп қутбли бўлади

2025 йилга бориб халқаро хавфсизликка асосий таҳдид озиқ-овқат танқислиги ва қуроллар тарқалиши бўлади.

АҚШ Миллий разведка кенгашининг “Глобал тенденциялар-2025” деб номланган ҳисоботида шундай башорат қилинган. Ҳужжатда глобал миқёсда беқарор вазият юзага келишида иқлим ўзгариши асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилган.

Тахминларга кўра, 2025 йилга бориб АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий таъсири камаяди. Айни пайтда Хитой ва Ҳиндистоннинг таъсири туфайли дунё кўп қутбли бўлади. АҚШ Миллий разведка кенгашининг ҳисоботида Индонезия, Эрон ва Туркиянинг дунёдаги мавқеи ошиб бориши билдирилган. Аммо Россиянинг келажаги хусусида аниқ гап айтилмаган.