Нефт нархи яна арзонлади

21 ноябр кунги савдоларда январ ойи учун етказиб бериладиган бир баррел нефт нархи 48 доллару 25 центни ташкил этди. Бу 2005 йилнинг май ойидан буён энг кам кўрсаткичдир.

Сўнгги кунлар давомида ўз мавқеини йўқотган Осиё фонд биржаларида бугун бир оз жонланиш кузатилди. Hонгконг, Шимолий Корея ва Австралия биржалари кўрсаткичлари бир неча фоизга кўтарилди.

Пайшанба кунги савдоларда эса АҚШ фонд биржасининг асосий Доу Жонс (Dow Jones) индекси 5.5 фоизга, Стандарт & Пур (Standard & Poor) индекси 6.7 фоизга тушиб кетган эди.

20 ноябр куни АҚШ ҳукумати чиқарган ҳисоботга кўра, ишсиз қолиб давлатдан ёрдам сўраган фуқаролар сони сўнгги 16 йилда энг юқори даражага кўтарилган.

Айни пайтда АҚШ конгресси иқтисодий муаммоларга дуч келган мамлакатдаги учта йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ширкатга 25 миллиард доллар ҳажмида ёрдам маблағи ажратиш ёки ажратмаслик масаласида қарор қабул қилишни декабр ойига қолдирди.