Исроил Ғазо қамалини давом эттиради

Халқаро ҳамжамият чақириқларига қарамай Исроил Ғазо минтақаси қамалини давом эттиришини маълум қилди.

Исроил Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг билдиришича, фаластинликларнинг Исроил ҳудудини ўққа тутиши давом этар экан¸ ҳукумат қарори ўз кучида қолаверади.

Ўз навбатида¸ БМТ чегараларнинг ёпилиши халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини таъкидлаб, Исроилни бу қароридан воз кечишга чақириб келмоқда.

БМТнинг таъкидича, қамалда қолаётган Ғазо минтақаси гуманитар бўҳронга юзланмоқда.