Эрон: жосус дорга осилди

Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланмиш тадбиркор Али Аштарий қатл этилди.

Эрон суди расмийсининг таъкидича, Али Аштарий осиш йўли билан қатл қилинган.

Эронлик тадбиркор мамлакатдаги илмий-тадқиқот институтлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Исроил хавфсизлик хизматларига етказиб берганликда айбдор деб топилиб, жорий йилнинг июнь ойида олий жазога ҳукм қилинган эди.