Кушнер Обаманинг режаларидан шубҳа қиляпти

Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер янги сайланган АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонда исломий жангариларга қарши кураш режаларига шубҳа билан қарашини баён қилди.

Обаманинг қўшинлар сонини ошириш режаси “муайян минтақаларда муайян вазифаларни амалга оширишдагина қўл келиши мумкин", деди Франция Ташқи ишлар вазири.

ТВ5 каналига берган интервьсида Кушнер, Франция Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун қўшинлар сонини оширишнинг ўзи кифоя қилмайди, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Халқаро кучлар Афғонистон халқига “вазиятни ўз назоратига олишга ёрдам бериши лозим”, дея қўшимча қилди Кушнер.